ҚИРҒИЗ-ЎЗБЕК ЧЕГАРАСИДАГИ МУШТЛАШУВДА ҚАНЧА ОДАМ ЖАБР КЎРДИ?..

    0

     

    Ёдингизда бўлса, куни кеча Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги «Чашма» ҳамда «Чечме» қишлоқларида яшовчи аҳоли вакиллари биргаликда ариқларни тозалаш асносида ўзаро жанжаллашиб қолиб, бир-бирларини тошбўрон қила кетган ҳақида хабар қилгандик. Жанжалга «Чашма» булоғи талоши сабаб бўлди. Оқибатда жами 25 киши жароҳат олди. Уларнинг икки нафари ўта оғир аҳволда, яна икки нафари ўртача оғир аҳволда экани айтиб ўтилган. 21 нафар жабрланувчи амбулатория муолажаларига жалб этилган.

    Дарвоқе, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бугун Қирғизистон бош вазир ўринбосари Кубатбек Боронов билан учрашиб, икки миллат вакиллари ўртасидаги келишмовчиликлар масаласида фикр алмашди.

     

    loading...