ҚОЗОҒИСТОНДА 2 ЯШАР БОЛА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРДИ. АҲВОЛИ ОҒИР…

0

 

Ғарбий Қозоғистон вилояти Уральск шаҳар шифохонасининг жонлантириш бўлимида уч нафар бемор сунъий нафас юбориш ускунасига уланган. Уларнинг бири 68, иккинчиси 79, учинчиси эса 2 ёшда. 2 яшар боланинг аҳволи оғир экани айтиб ўтилган.

Ушбу вилоятда ҳаммаси бўлиб 665 нафар фуқаро коронавирус юқтирган. Шуларнинг 44 нафари охирги 24 соат ичида рўйхатга олинди. Бир нафар бемор вафот этди.

 

loading...