Яккабоғ туманида «Москвич» 13 ёшли болани уриб юбориб, каналга ағдарилди

0

Жорий йилнинг 30 май куни соат 19:50 ларда, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Нурафшон МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К-319 “Танхоз-Яккабоғ-Эсат-Қозок” автомобиль йўлининг 6 километрида ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Б.Р. исмли эркак “Комби-Москвич-ИЖ” русумли транспорт воситасида Яккабоғ шаҳри йўналиши томон бораётиб, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига югуриб ўтаётган пиёда, 2007 йилда туғилган Ғ.Т.ни уриб юборган, шундан сўнг машина йўлнинг чап томонидаги каналга ағдарилиб кетган.

Натижада 13 ёшли Ғ.Т. исмли ўғил бола оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмокда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ

ЙҲХББ Ахборот хизмати

loading...