Зарина Низомиддинова иккинчи бор она бўлди!

0

Бу ҳақда актриса “Instagram” саҳифасида маълум қилди.

«Ассалому алайкум, саҳифамнинг мен учун қадрли бўлган аъзолари! Кеча ўзим тўғримда: «Россия кинематографиясини забт этиш учун севимли ватани – Ўзбекистонни тарк этди», деган хабар эшитдим. Албатта, касбимизда янги марралар ва ютуқларга эришишни ният қиламиз. Яхши ният – ярим мол. Лекин айни вақтда мен бундан-да муҳимроқ лойиҳа устида ишлаяпман. Мен иккинчи бор она бўлдим ва ушбу касбни яна бошидан ўзлаштиряпман. Яқин кунларда бор истеъдодим ва маҳоратимни кичкинтой паҳлавонимнинг парваришига бағишлайман!.. Ахир энг масъулиятли ва мураккаб касб – оналик касби, деб бекорга айтишмаган! Аллоҳ барча оналарни ўз паноҳида асрасин!» деб ёзди Зарина Низомиддинова.

loading...