АФРОАМЕРИКАЛИК ФЛОЙД ЖОРЖНИНГ ЎЛИМИ САБАБЛАРИ АНИҚЛАНДИ…

0

 

Куни кеча Америкадаги нодавлат ва расмий экспертиза ёрдамида афроамерикалик Флойд Жоржнинг ўлими сабаблари аниқланди. Бунга кўра, Жоржни қўлга олиш пайтида полициячи Дерек Шовин томоғига тиззалаб олган ҳолда то афроамерикалик бўғилиб ўлмагунча қўйиб юбормаган. Жорж ўша ернинг ўзида жон берган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти хулосасида эса ушбу ҳолат қотиллик статусига тенглаштирилади. Демак, полиция ходими Дерек Шовин суд олдида қилмиши учун жавоб бериши лозим.

Жоржнинг ўлими билан боғлиқ норозилик акциялари эса аллақачон қолипдан чиқиб бўлган. Ҳозир тартибсизликлар иштирокчилари Нью-Йорк, Вашингтон, Миннесота ва шу каби бир қатор штатларда поездлардан тортиб йўл четида турган машиналаргача ўт қўймоқда. Дўконлар, супермаркетлардаги маҳсулотларни ташиб кетмоқда. Шу муносабат билан Американинг бир қатор шаҳарларида комендантлик соати жорий этилган.

Ҳозирга қадар қўлга олинган тартиббузарлар сони беш юз нафардан ошиб кетди.

 

loading...