АМЕРИКА БАЛОЛАР ИСКАНЖАСИДА. ҚАЕРГА БЕРКИНСА БЎЛАДИ?..

0

 

Шу кунларда Америка Қўшма Штатларининг деярли барча штатларида афроамерикалик Жорж Флойднинг полициячилар томонидан қийнаб ўлдирилиши билан боғлиқ тартибсизликлар кучайди. Тартибсизликлар иштирокчилари дўконлардан тортиб поездларгача ўмариб, қўлига илинган нарсани ташиб кетмоқда. Иккинчи томондан коронавирус балоси авж паллада. Давлатга тегишли барча кучлар мана шу икки балони бартараф этиш учун йўналтирилганди. Қарангки, бало келса ботмонлаб келаркан-да. Бугундан Америка бўйлаб ўта кучли тўфон кириб келди. Флоридадан Миссури штатигача бўрон таъқибида қолиб кетди. Бадавлат кимсалар қаерга қочишни билмай ҳайрон. Отелларга жойлашишга қўрқишадики, у ерда коронавирус юқтириш ҳеч гап эмас. Шаҳарда қолиб кетиш бир томондан тартибсизликлар домида қолдирса, иккинчи томондан тўфонга ем қилади. Тўфонни бартараф этиш учун кучлар деярли қолмаган. Ҳатто, миллий гвардия афроамерикаликларнинг норозилик намойишларини бостиришга йўналтирилган.

— Бу даҳшат, — демоқда Техасдаги шифохоналар ассоциацияси вице-президенти Кэрри Кролл. — Биз америкаликлар тўфон, бошбошдоқликлар, хунрезликлар, вирус таъқибида қолиб кетдик. Агар бўронларни бартараф этишга киришсак, коронавирус қутургандан қутуради. Коронавирусни бартараф қилишда давом этсак, тўфон қурбонига айланишимиз ҳеч гап эмас. Қаерга борайлик? Кимдан мадад сўрайлик?

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...