АМЕРИКАДАГИ ТАРТИБСИЗЛИКЛАРДА РОССИЯНИ АЙБЛАШДИ…

0

 

Америка собиқ президенти Барак Обама даврида президентнинг хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси лавозимида ишлаган Сьюзан Райс афроамерикалик Флойд Жоржнинг полициячилар қўлида ўлим топиши билан боғлиқ масалага тўхталар экан, ушбу тартибсизликлар ортида Россия турганини айтиб ўтди. Райс хоним айтган сўзларига аниқ далил келтирмади. У тажрибасидан келиб чиқиб шундай ҳисоблашини айтди.

— Шундай намойишлар бўладики, — деди у. — Одамлар тинчлик йўли билан ўз муаммоларидан ҳукумат раҳбарларини огоҳ этади. Уларни кўриб туриб йиғлагинг келади ва албатта ёрдам беришни истай бошлайсан. Ҳозирги тартибсизликларда эса асосан экстремистлар иштирок этмоқда. Уларни Россия молиялаштирган. Буни мен ўз иш тажрибамдан келиб чиқиб айтдим. Россия интернетдаги ижтимоий тизим ёрдамида ҳозирги тартибсизликларни ташкил этганига сира шубҳам йўқ…

Сиёсатчининг бу гапларига россиялик эксперт Михаил Ульянов фикр билдириб ўтди. У айтдики, Райс хонимнинг илгари сурган фикрлари демонизациядан, бошқачароқ айтганда, бўҳтондан бўлак нарса эмас.

loading...