АҚШда «учиб келган» тошбақа автомобилнинг олд ойнасига урилиб, унга тиқилиб қолди

0

АҚШнинг Жоржия штатида ноодатий авария содир бўлди. Латония Lark исмли фуқаро укаси Кевин билан ўзининг Hyundai машинасини ҳайдаб кетаётганида автомобилнинг олд ойнасига кутилмаганда тирик тошбақа «учиб келган», деб хабар беради Daryo.uz «Motor»га асосланиб.

Аввалига аёл Hyundai ойнасига ғишт келиб урилди деб ўйлаган. Машинани тўхтатгач, бу денгиз тошбақаси эканлиги маълум бўлган ва у ойнанинг йўловчи ўриндиғи қаршисига тиқилиб қолган.

Авария оқибатида Кевин шифохонага етказилган, шифокорлар унга санчилиб қолган ойна синиқларини олиб ташлаб, кесилган жойларни боғлаб қўйган. Латониянинг ўзига ҳеч қандай жароҳат етмаган, у бироз қўрққан холос. Аммо аёл вақтида вазиятни англаб, тезликни камайтирмаганида, тошбақа салон ичига «учиб кириб», катта талафот етказиши мумкин эди.

Маълумотларга кўра, тошбақа бошқа бир автомобиль ғилдирағининг остига тушиб қолган ва «учиб келиб» Hyundai ойнасига урилган. Кўнгилсиз ҳодиса жабрланувчиси бўлган тошбақа ветеринария клиникасига юборилган, бироқ у олинган жароҳатлар оқибатида ҳалок бўлган.

loading...