Муҳим саволларга жавоблар: Ўзбекистонда нега коронавирус инфекцияси аҳоли орасида кўпайяпти?

0

АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

❓Нега коронавирус инфекцияси аҳоли орасида кўпаймоқда?

❗️Карантин чоралари юмшатилганидан сўнг кўпчилик карантин қоидаларига риоя қилмай қўйди. Ниқобларни ҳафталаб алмаштирмай, ижтимоий масофага риоя қилмай қўйишди.

🦠Кенг аҳоли қатлами билан мулоқот бошланиб кетгани натижасида аҳоли орасида коронавирус юқтирганлар аниқлана бошланди.

❓Яна карантин жорий қилинадими?

☝️Аслида карантин тадбирлари бекор қилингани ЙЎҚ!

✅ Аҳоли орасида касалланиш суръати шу тарзда ошиб борса, карантин тадбирлари янада кучайтирилиши мумкин.

❓Нега бизнинг республикамизда касаллик енгил ўтаяпти? Қарийб 80% бемор касалликдан тузалаётганининг сабаби нимада?

🦠 Коронавирус инфекцияси асосан 80% ҳолатда енгил кечади, 15% ҳолатда ўрта оғирликда ва фақат 3-5% ҳолатда оғир, яъни нафас етишмовчилиги билан кечади.

👨🏻‍⚕️Касалликга чалинганларни эрта аниқлаш ишларининг йўлга қўйилганлиги касаллик кечишида ижобий натижаларга эришиш имконини беряпти.

🔬Бироқ вируснинг культурал, морфологик, антиген, серологик хусусиятлари, вирулентлиги, патогенлиги каби масалалар ҳали кўплаб ўрганилади. Шунинг учун аниқ бирор тўхтамга келишга ҳали эрта.

❓Одамзод вакцина ишлаб чиқилмагунга қадар коронавирус касаллиги билан курашиб яшайверадими?

💉 Коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқиш билан бутун дунё олимлари шуғулланмоқда. Вируслар эса мутацияга мойил бўлишади. Балким, коронавируснинг ҳамма типига таъсир қиладиган универсал вакцина ишлаб чиқиш керак бўлар.

🧪 Вакцинани ишлаб чиқиш, клиник синовдан ўтказиш, профилактик самарадорлигини баҳолаш ва кенг аҳоли орасида қўллашга рухсат бериш каби босқичлари бор.

☝️Унгача мазкур вирусдан сақланиш учун қўлни тез-тез ювиш, ниқоб тақиш режимига риоя этиш ва ижтимоий масофани сақлаш каби қоидаларга риоя этиш керак.

❓Кўп олимлар касаллик бўйича изланиш олиб боряпти. Олимлар вирус қачонгача давом этишини башорат қилишдими?

⚡️Ҳеч ким 2020 йилнинг 5 ойида юз берган на коронавирус пандемиясини, на иқтисодий-молиявий инқирозни, на нефть нархларини қулашини, на фонд бозорларидаги шўнғишни башорат қила олмаган, шу жумладан, касаллик борасида ҳам кейинги вазият тўғрисида ҳеч нима аниқ эмас.

@aoka_uz

loading...