Қашқадарёда ИИБ ходими тунги рейд вақтида фуқарони тепди (видео)

0

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида ИИБ ходими фуқарога нисбатан ноқонуний равишда куч ишлатди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди, деб ёзмоқда «daryo.uz».

Хабар беришларича, воқеа 30 май, шанба куни соат 21:40 да Косон туманининг «Ниҳол» маҳалласидаги «Ниҳол Саид Барака» дўкони олдида ИИБ ходимлари аҳолининг карантин қоидаларига амал қилишини текшириш мақсадида ўтказаётган тунги рейд вақтида юз берган.

«Вилоят ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходими қонунда белгиланган вазифасидан четга чиқиб, шу маҳаллада яшовчи 1992 йилда туғилган Х.М.га нисбатан ноқонуний равишда куч ишлатиб, унинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказган», — дейилади ИИВ хабарида.

Хабар беришларича, ИИВ Ўз хавфсизлиги хизмати Қашқадарё вилояти бўлинмаси томонидан ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган. «Тадбир иштирокчиларининг ҳар бирининг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилади», — дейилади ИИВ ахборотида.

loading...