ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРИШ, ТУЗАЛИШ ВА ЎЛИМ КЎРСАТКИЧИ… (ЖАДВАЛ)

0

 

Бугун юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 79 нафар беморнинг 58 нафари Карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 15 нафари (Тошкент шаҳридан 13 нафар, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан) аҳоли орасида қайд этилган бўлса, қолган 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 22 нафар фуқаро, жумладан, 11 нафари Самарқанд вилоятидаги, 10 нафари Тошкент шаҳридаги, 1 нафари эса Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасаларидан соғайиб чиқишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 3702 нафар бемордан 2859 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 828 нафар бемордан 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

loading...