БУГУННИНГ ХУШХАБАРИ!!!

0

 

Навоий вилоятида 42 нафар, Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 5 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 2 нафар, жами 49 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Жумладан, Навоийда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (35 нафари Зарафшон шаҳридан, 4 нафари Хатирчи туманидан, 2 нафари Конимех туманидан, 1 нафари эса Учқудуқ туманидан) бўлиб, 26 нафари эркак, 16 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 64 да, кичиги 2019 йил туғилган чақалоқ. Эндиликда мазкур вилоятда соғайганлар 54 нафарга етди.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 54 да, кичиги 31 ёшда. Уларнинг 3 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари (63 ёшли эркак) пойтахтимиздан, яна 1 нафари (33 ёшли эркак) Қозоғистон Республикасидан.

Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида соғайганлар 1127 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйича коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2908 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...