ДИҚҚАТ! ЕРГА ЎТА ХАВФЛИ АСТЕРОИД ЯҚИНЛАШИБ КЕЛМОҚДА!!!

0

 

НАСА мутахассисларининг хабарига кўра, яқин кунларда ерга «163348» (2002 NN4) деб номланган астероид яқинлашиб келади. Астероиднинг ҳажми 250 дан 570 метргачани ташкил этган. Агар масалага янада аниқлик киритиладиган бўлса, шу йил 6 июн куни у Ерга рекорд даражада яқин масофадан учиб ўтади. Бу воқеа Тошкент вақти билан соат 08: 20 да кузатилади.

Бироқ шу нарса тахмин қилинмоқдаки, астероид ва ер ораси ой билан ер ўртасидаги масофадан 13 карра узоқроқ бўлади. Аммо астероиднинг траекторияси Ер орбитасига тегиб ўтиши мумкин. Ана шунинг учун астероид ер учун ўта хавфли саналмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу астероид олимлар тарафидан 2002 йили аниқланган. У Қуёш атрофини ердаги 300 кеча-кундузда бир марта тўлиқ айланиб ўтади.

 

loading...