ГИТЛЕР ТУҒИЛИБ ЎСГАН УЙНИ ПОЛИЦИЯ МАҲКАМАСИГА АЙЛАНТИРИШМОҚЧИ…

0

 

Австриядаги Адольф Гитлер туғилиб ўсган уйни полиция маҳкамасига айлантиришни режалаштиришган. Бунга қадар, «Marte. Marte» меъморлик бюроси мутахассислари уйни яхшилаб реконструкция қилишади. Бу иш 2022 йил охирига бориб якунланади. Реконструкиця учун 5 миллион евро маблағ ажратилган.

XVII асрдан то 1965 йилгача Гитлернинг уйи кутубхона вазифасини ўтаган. 1977-2011 йиллар оралиғида уйда турли устахоналар ташкил этилган. Кейинроқ жисмоний имкониятлари чекланган фуқаролар учун ётоқхона сифатида фойдаланишган. 2016 йили Австрия ҳукумати Гитлернинг уйини давлат тасарруфига олишни режа қилганди. Лекин уйнинг эгаси таклифга розилик бермади. Шундан сўнг иш судга оширилди. Суд қарорига кўра, уйга эгалик қилиб турган шахс уй учун 812 минг евро пул олди. Шундай қилиб Гитлернинг уйи давлат тасарруфига ўтказилди.

 

loading...