ҲОЗИРГА ҚАДАР ДУНЁДА 127 НАФАР ЖУРНАЛИСТ КОРОНАВИРУС ҚУРБОНИГА АЙЛАНДИ…

0

 

“Press Emblem Campaign” журналистлар халқаро ассоциацияси хабарига кўра, коронавирус пандемияси юзага келгандан бери, яъни, уч ой ичида дунё бўйича жами 127 нафар журналист ушбу бало қурбонига айланди. Уларнинг аксарияти ўз хизмат вазифасини адо этиш асносида ўлим топган. Масалан, май ойининг ўзида коронавирусдан вафот этган журналистлар сони 72 нафарни ташкил этди.

“РЕС” бош котиби Блейз Лемпен таъкидлаб ўтдики, журналистлар коронавирусга қарши курашда алоҳида ўрин тутади. Улар вирус тарқалиши, унга қарши кураш, коронавирусга қарши курашда эришилаётган муваффақиятлар ҳақида халқаро нашрларда мунтазам материаллар тайёрлаб боришмоқда. Афсуски, кўплаб журналистлар жойларда ҳимоя воситаси танқислиги туфайли коронавирус юқтирган ва бунинг оқибатида дунёдан кўз юмган.

 

loading...