ЛОНДОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛАР ПОЛИЦИЯЧИЛАРГА ҚАРАТА АКСА УРИБ, ЙЎТАЛИБ, ТУПУРИБ ҚОЧМОҚДА…

0

 

Статистик маълумотларга кўра, Англия пойтахти Лондон шаҳрида коронавирус юқтирганлар куппа-кундузлари катта кўчада айнан полициячиларга яқин келиб ё йўталиб, ё аксириб, ёки тупуриб қочмоқда. Шундай ҳодисалар кўп марта кузатилган. Уларнинг 83 тасида айбдорларга нисбатан айблов эълон қилинган. Ачинарлиси, бунинг оқибатида уч нафар полициячи коронавирус юқтириб, ўлим топган.

Яна статистик маълумотларга эътибор қаратамиз. Шу йил 20 мартдан 31 майга қадар полициячиларга қарата йўталиб, акса уриб, тупуриб қочиш билан боғлиқ 1000 га яқин ҳолат кузатилибди. Беморлар югурганча полициячига яқинлашаркан-да, «Сенам коронавирусга чалин, номард!», дея бақираркан ва йўталаркан, акса ураркан, тупуриб қочаркан. Гарчи улар озодликни чеклаш жазосига тортилган бўлса-да, ҳозир ҳам шундай ёқимсиз манзаралар барибир кузатилмоқда.

loading...