ПРЕЗИДЕНТ: “Пандемия 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин…” (давоми)

0

 

Бугун ўтказилган  йиғилишда пандемия шароитида мамлакатимизда ишсизлар сони кўпайгани айтилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, пандемия 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин.

Давлатимиз раҳбари асосий мақсад камбағал оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини иш билан таъминлаб, уларни муҳтожликдан чиқариш экани, шунинг учун ҳар бир оила, ҳар бир фуқаронинг муаммоси билан алоҳида шуғулланиш зарурлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, президентимиз пандемия даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қарорлар доирасида йил якунига қадар қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

loading...