Қўлбола усулда тайёрланган биофаол қўшимчалар сотаётганлар фош бўлди

1

Юртимизда аҳолини сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бироқ шунга қарамай, айрим шахслар томонидан сифати кафолатланмаган, ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда инсон ҳаётига жиддий хавф солиши мумкин бўлган дори воситаларининг савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари ҳамон учраб турибди. Божхоначилар томонидан ана шундай ҳолатларнинг олди олинди.

Жиззах вилояти божхона бошкармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига карши курашиш бўлими ходимлари Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Ғ.С. қўлбола усулда тайёрланган 10 қути биофаол қўшимчаларни сотаётганлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Давлат Божхона қўмитаси.

Шундан сўнг фуқаро Ғ.С.нинг кўрсатмасига асосан Навоий вилояти ҳудудида тезкор тадбир давом эттирилиб, бошқа бир фуқаро Д.И ҳам 15 дона қалбаки биофаол қўшимчаларни сотаётганда қўлга олинди.

Шунингдек, Д.И ўзи ихтиёрий равишда яшаш хонадонида сақлаётган дастлабки қиймати 18 020 000 сўмлик, жами 53 қути сифати кафолатланмаган биофаол қўшимчаларни тезкор гуруҳ иштирокчиларига тақдим этди.

Мазкур ўтказилган тадбирлар давомида ҳуқуқбузарлардан дастлабки қиймати 26 520 000 сўмлик, жами 78 қути  биофаол қўшимчалар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Тадбирнинг натижаси яхши якунланибди. Бу яхши курсатгич, лекин нега энди божхоначилар? Уларнинг асосий вазифаси- мамлакат чегарасида товар- моддий бойликларнинг айланишини назорат килиш эмасми?…

Comments are closed.