СУРХОНДА БИР УЙНИ ТУНАБ КЕТИШДИ. ЎҒРИЛАР МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ЭКАН…

0

 

Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги «Навруз» маҳалласида яшовчи Х. С. исмли аёл ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига мурожаат этиб, уйини ўғри ургани ҳақида маълум қилди. Шикоят аризасида ёзилишича, ўғрилар аёлнинг уйидан фуқаролик паспорти, уйнинг кадастр ҳужжати, қизининг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, 8 млн 400 000 лик тилла занжир, баҳоси 4 млн 550 000 сўмга тенг учта тилла узук, 700 000 сўмлик бир жуфт тилла зиракни олиб чиқиб кетган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари ўғриларни тез фурсатда топишди. Уларнинг бири ўша маҳаллада яшовчи ўсмир Х. Я. ва «Гулистон» маҳалласида яшовчи Х. А. исмли ўсмир бўлиб чиқди.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан республика жиноят мажмуасининг 169 модда 2 қисми «в», «г» банди билан жиноий иш қўзғатилган.

 

loading...