ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСДАН ДАВОЛАНИШ КЎРСАТКИЧИ… (ЖАДВАЛ)

0

 

Бугун юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 83 нафар беморнинг 74 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 8 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 1 нафари аҳоли орасида аниқланган.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 106 нафар фуқаро соғайди. Шундан 43 нафари Тошкент шаҳридаги, 42 нафари Навоий вилоятидаги, 17 нафари Самарқанд вилоятидаги ҳамда 4 нафари Наманган вилоятидаги тиббиёт муассасаларида соғайиб чиқишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 3843 нафар бемордан 3014 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 78 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 813 нафар бемордан 10 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

loading...