ХИТОЙ ОЛИМЛАРИ ЎЗГА САЙЁРАЛИКЛАРНИ ҚИДИРИШГА КИРИШДИ…

0

 

Хитой олимлари яқин вақтлар ичида ўзга сайёраликлардан келадиган сигналларни тутиш, умуман, ўзга сайёралардаги ҳаёт тўғрисида маълумотлар тўплашга киришади. Бунда олимларга ҳажми беш юз метр, ўз апертурасига эга «FAST» радиотелескопи ёрдам беради. Улар 2020 йил сентябр ойида амалий ишга киришишни мўлжаллашмоқда.

Янги телескоп расман фойдаланишга топширилган. Аммо ҳозир модернизация ишлари амалга оширилмоқда. «FAST»нинг диаметри 500 метрга тенг ва дунёдаги апертура билан тўлдирилган энг катта телескоп ҳисобланади.

Олимлардан бири Чжан Тунцзенинг гапига кўра, ўзга сайёраликларни излаш бошқа илмий ишларга сира халал бермайди. Қолаверса, улар ўзга сайёраларда ҳаёт албатта топилади деган хаёлдан узоқ. Уёғи энди худодан.

Янги телескоп олис фазодан келадиган ҳар қандай частотага эга сигнални тутиш қувватига эга.

 

loading...