2020 йил 15 июндан «яшил» ва «сариқ» ҳудудлар ўртасида автобус қатновлари қайта йўлга қўйилади

0

Республика махсус комиссиясининг карантин чекловларини юмшатиш бўйича навбатдаги қарорига асосан 2020 йил 15 июндан бошлаб «яшил» ва «сариқ» ҳудудлар ўртасида автобус қатновларига рухсат берилади.

Бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:

📎 транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;

📎 автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;

📎 ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.

@koronavirusinfouz

loading...