БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ТОҒА?..

0

 

 

* * *

 

Олтинчи синф қизлари қўшни синф ўғил болаларидан сўрашди:

— Сизларда швабра борми?

— Йўқ, у бугун дарсга келмади.

 

* * *

 

Тиббиёт факультети аудиторияси. Кекса муаллим ичкарига кирибоқ гап бошлади:

— Менам бир пайтлар сизлардек ёш эдим… Бақувват эдим. Яқин дўстим бор эди. Сизларга ўхшаб менинг ҳам севган қизим бор эди. Ана ўша яқин дўстим севган қизимни тортиб олди. Охир оқибат, мен бурним билан қолдим, дўстим эса, бурунсиз қолди. Бугунги дарсимиз «СПИД ва унинг зиёни» ҳақида.

 

* * *

 

Қиз ундан ўн ёш кичик эди. Лекин табиат қонунларидан унумли фойдаланиб йигитнинг бўйнига миниб олди. Ўттизинчи май куни «Сўнгги қўнғироқ» кўрсатувини томоша қилинг!

 

* * *

 

Талаба муаллимдан сўради:

— Менга автомат ваъда қилгандингиз. Нима бўлди?

— Ука, сенга нафақат автомат, балки, қозони этик ҳам топиб берамиз.

 

* * *

 

У бир кўришдаёқ севиб қолди. Иккинчи кўришда усиз ҳеч ким эмаслигини тушунди. Учинчи кўришда уни деб оиласидан ҳам воз кечишга тайёр эканини ҳис этди. Тўртинчи кўришда бутун умрини унга бағишлашга тайёр бўлиб кетди. Бешинчи кўришда эса… Кечикибди. Кимдир илиб кетибди. Шундан сўнг у индамасдан ортга қайтиб кетди… Нимаям қилсин? Машина сотиб олиш келаси йилга қолдирилади.

 

* * *

 

— Нега скрипкангни сотиб юбординг?

— Қўшним қурол сотиб олганини эшитиб қолдим.

 

* * *

 

Янги бойнинг оиласи денгиз соҳилида дам оляпти. Кичик ўғил онасидан сўради:

— Ойи, чўмилсам майлими?

— Йўқ, чўкиб кетасан.

— Ана, дадам чўмиляпти-ку!

— Унга мумкин. Даданг суғурталанган.

 

* * *

 

Икки шер суҳбатидан:

— Янги бойлар жонга тегди. Тинмай ароқ ичишади, ҳаммаёқни ифлос қилишади, сўкинишади…

— Униям қўйиб тур, ошқозонда қўл телефонининг жиринглайвериши-чи!

 

* * *

 

Янги бой китоб дўконига кириб сўради:

— Китоб борми?

— Ҳа.

— Иккитасини ўраб беринг!

 

* * *

 

Икки янги бой автосалонга киришди. Улардан бири иккита «Мерс» сотиб олди-да, биттасини шеригига совға қилиб юборди.

— Ие, нега менга буни совға қилдинг?

— Кеча сенам кофе билан меҳмон қилдинг-ку!

 

loading...