Гулистонда балиқчининг «сири» МИБ томонидан фош қилинди

0

Бюронинг Гулистон туман бўлими ходимлари томонидан Гулистон тумани, “Боғишамол” МФЙ ҳудудида жойлашган “Акбаржон Муҳаммаджон ҳавзаси” балиқчилик фермер хўжалиги раҳбари Ғ.Абдуллаевнинг электр энергиясидан фойдаланишининг қонунийлиги текширилганда, электр ҳисоблагичга ўрнатилган назорат тамғасини ўзбошимчалик билан бузиб, бошқа ҳисоблагич ўрнатиб, бир дона 22 кВт.ли сув тортишга мўлжалланган двигателдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган ва балиқчилик фермер хўжалиги раҳбари Ғ.Абдуллаевга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, туман электр тармоқлари корхонасининг қайта ҳисоб-китоб далолатномаисга кўра, “Акбаржон Муҳаммаджон ҳавзаси” балиқчилик фермер хўжалиги раҳбари Ғ.Абдуллаев томонидан электр тармоқлари корхонаси манфаатларига 7 128 000 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланган.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, БФХ раҳбари Ғ.Абдуллаев иш бўйича таъминот корхонасига етказилган зарар, тармоққа қайта уланиш учун 2 230 000 сўм ва муқаддам истеъмол қилган электр энергяси учун 5 142 000 сўм миқдорида , жами бўлиб 14 500 000 сўм тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, фойда қиламан деб зарар кўрган уддабурон Ғ.Абдуллаев белгиланган муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий тўлиқ қоплаганлигини, айбига тўлиқ иқрорлигини, биринчи марта маъмурий хуқуқбузарлик содир этганлигини, қилган ишидан пушаймон бўлганлиги сабабли суд тамонидан маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.

 

loading...