КОРОНАВИРУС ТАНАСИНИ ҚОРАЙТИРИБ ТАШЛАГАН УХАНЛИК ВРАЧ ВАФОТ ЭТДИ…

0

 

Хитойнинг Ухань шаҳрида истиқомат қилувчи врач Ху Вэйфэн бундан 4 ой бурун коронавирус юқтириб, касалхонага ётқизилганди. Коронавирус врач организмини тўлиқ эгаллаб, жигарини ҳам ишдан чиқарди. Бунинг оқибатида врачнинг тана ранги қорайиб кетди. Шу йил 7 февралда Ухандаги пульмонология марказининг интенсив терапия бўлимига ўтказилди. 3 мартда эса Тунцзи шифохонасига ётқизилди.

Март ойида врачнинг аҳволи яхшилана бошлагандек туюлди. Шу сабабли 22 март куни уйига кетиш учун рухсат беришди. 11 апрелда эса трахеотомик трубкасини жарроҳлик йўли билан олиб ташлашди. Тилдан ҳам қолганди. Бунинг таъсирида врачнинг нутқи яхшиланди. Уни умумий бўлимга ўтказишди. Аммо уйга қайтгач, икки марта инсульт ўтказди. Хуллас, коронавирус уни тинч қўймади. Надоматлар бўлсинки, врач оламдан ўтди.

 

loading...