МОСКВАЛИК ТЕРРОРЧИ АЁЛГА ЯНГИ ЖАЗО ТАЙИН ЭТИШМОҚЧИ…

0

 

Эсингизда бўлса, 2016 йил декабрида россиялик собиқ талаба Варвара Караулова тўрт ярим йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Уни Туркия орқали Сурияга ўтиб дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангарилар гуруҳи аъзосига айланишга интилганликда айблашган. Аммо ўшанда Варвара айтгандики, у ҳеч қандай террор гуруҳига аъзо бўлишни ният қилмаган. Суриялик бир эркак билан интернет орқали танишиб қолганини, ўша эркакнинг ёнига бориш мақсадида йўлга чиққанини таъкидлаб туриб олган. Афсуски, текширувлар, суриштирувлар Варвара айтган суриялик эркак аслида «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи аъзоси эканини кўрсатган.

Варвара Караулова муддатидан олдин, 2019 йили қамоқдан озод этилган. Маҳаллий прокуратура вакиллари энди Варварага тунги соат 22: 00 дан тонгги соат 06: 00 га қадар уйдан кўчага чиқмаслик жазосини тайин этишга киришишди. Бу ҳолат 9 йил давом этиши лозим. Агар суд шу ҳақда қарор чиқарса, Варвара устидан қатъий назорат ўрнатилади. Шунда у ҳар ойда икки марта полиция маҳкамасига бориб назоратдан ўтиб туриши ҳам керак бўлади.

 

loading...