Карантин сабаб суд қарорини бажармаслик баҳона эмас!

0

Бюронинг Навоий шаҳар бўлими иш юритувига Кармана туманлараро иқтисодий судининг 09.03.2020 йилда қарздор “Navoiy agro stroy servis” МЧЖдан “Navoiy manafacturing and construction group” МЧЖ фойдасига 195 млн. сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Қарздор бир неча бор расмий огоҳлантирилган, бироқ давлатимизда карантин эълон қилинганлигини рўкач қилиб, суд қарорини бажаришдан бош тортиб келган.
Бўлим давлат ижрочиларининг олиб борган ижро ҳаракатлари натижасида, қаздорга тегишли бўлган ҳисоб рақамга банд солиниб, қарздорликни ундириш учун мажбурий инкассо топшириқномалари қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг талабига кўра, кўрилган чоралар натижасида 05.06.2020 йилда қарздордан 195 млн. сўм ундирилиб, тадбиркорнинг суд қарори бўйича қўйилган талаби тўлиқ қондирилган.

loading...