КОРОНАВИРУСНИНГ ИККИНЧИ ТЎЛҚИНИ БИРИНЧИСИДАН ХАВФЛИРОҚ КЕЧАДИ…МИ?

0

 

Япониялик мутахассис, врач-инфекционист Акихиро Сато коронавируснинг иккинчи тўлқинидан ҳеч ким қочиб қутула олмаслигини айтиб ўтди. Унинг айтишича, коронавируснинг иккинчи тўлқини жараёнида биринчисига нисбатан беморлар ва қурбонлар сони кўп бўларкан.

— Ҳозир коронавируснинг биринчи тўлқинида, — деди Акихиро Сато. — Дунё аҳолисининг 99 фоизи касаллангани йўқ. Шу ҳисобдан иккинчи тўлқиннинг кучлилиги туфайли вирус юқтирганлар сони сезиларли даражада ортади. Коронавирус қачонки ер юзи аҳолисининг камида 60 фоизи антителага эга бўлсагина тезроқ чекиниш палласига кириши мумкин. Афсуски, ҳозир жаҳон тиббиёти коронавирусга қарши курашиш учун етарлича тайёргарликка ва тажрибага эга эмас. Шунга қарамасдан, барибир биз хавфсизлик чораларини кўраверишимиз лозим. Гигиена, масофа сақлаш ва шу каби оддий талабларга бармоқ орасидан қарамаслигимиз керак.

 

loading...