РОССИЯ ХАЛҚ АРТИСТИ МИХАИЛ КОКШЕНОВ ВАФОТ ЭТДИ…

0

 

Шу ҳақда артистнинг таниши, шоира Любовь Воропаева расман хабар тарқатган. Ажойиб актёр 83 ёшни қаршилаганди. Айтишларича, кейинги пайтларда клиникалардан бирида даволанган. Аммо ўлими сабаблари сир тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Кокшенов «Женя, Женечка и «катюша»», «Даурия», «Не может быть!», «Сказ про то, как царь Петр арапа женил», «Маленькие трагедии», «Спортлото-82», «На Дерибасовской хорошая погода, или На Брайтон-Бич опять идут дожди» и «Ширли-мырли» каби фильмлардаги ажойиб роллари орқали миллионлаб мухлислар орттирган. Фаолияти давомида режиссёр сифатида ҳам 15 та фильмни суратга олган. 1983 йили Кокшеновга Россияда хизмат кўрсатган артист, 2002 йили Россия халқ артисти унвонлари берилган.

 

loading...