ЯЛТАДА ЧЕЧЕНЛАР ШАҲАР МЭРИ ЁРДАМЧИСИНИ АРМАТУРА БИЛАН КАЛТАКЛАДИ…

    0

     

    Куни кеча Ялта шаҳар мэри ёрдамчиси Дилявер Сейдаметов бир гуруҳ чеченистонлик эркаклар томонидан шафқатсизларча калтакланди. Уни оғир аҳволда касалхонага ётқизишди.

    Маълумотларга кўра, чеченлар айнан болалар ўйнайдиган, аҳоли кўп тўпланадиган жойда автомобилни катта тезликда бошқариб, одамлар учун жиддий хавф туғдирган. Сейдаметов уларни оғзаки огоҳлантирган-у, бу иши чеченларга ёқиб тушмаган. Улар бир неча дақиқага кўздан ғойиб бўлган ва қўлларида арматура билан ортга қайтган. Сейдаметов чеченларга арзирли жавоб зарбаларини йўллаган. Бироқ улардан бири орқадан келиб мэр ёрдамчисининг бошига арматура билан тушира кетган.

    Ҳозирда ушбу факт юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

     

    loading...