РОССИЯДА КОРОНАВИРУСНИНГ ОҒИР ФОРМАСИНИ ДАВОЛОВЧИ ЯНГИ ДОРИ РЎЙХАТГА ОЛИНДИ…

0

 

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги «Левилимаб» дори воситасини «Илсира» савдо белгиси остида рўйхатга олди. Бу дори воситаси коронавируснинг оғир формасини бошдан кечираётган, ўлим билан олишаётган беморлар учун мўлжалланган. Аниқроғи, коронавирус организмдаги энг муҳим аъзолар, жумладан, ўпка, жигар, юрак ва ҳоказоларга жиддий зиён етказиб, беморни ажал ёқасига олиб борган маҳал худди шу дори воситасидан фойдаланилади ва худонинг хоҳиши билан бемор зарур муолажаларни олади.

Янги дори воситасини «Биокад» биотехнология компанияси ишлаб чиқармоқда.

Мутахассисларнинг гапига қараганда, бу дори аслида ревматоид артрит хасталигини даволаш мақсадларида яратилган. Аммо кейинчалик коронавирусни даволаш учун мослаштиришибди.

 

loading...