ДИҚҚАТ! БУГУННИНГ ИЛК ХУШХАБАРИ!!!

0

 

Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида бир йўла 66 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг 40 нафари эркак, 26 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 80 ёшли отахон, кичиги 2019 йил туғилган.

Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 19 нафар, Андижон вилоятидан 9 нафар, Наманган вилоятидан 7 нафар, Тошкент вилоятидан 6 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидан 5 нафардан, Фарғона вилоятидан 4 нафар, Бухоро вилоятидан 2 нафар, Сирдарё, Қашқадар, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларидан 1 нафардан.

Шундай қилиб Тошкент шаҳрида соғайганлар 1469 нафар бўлса, эндиликда улар 1535 нафарга етиб, даволанаётганлар 846 нафарни ташкил этмоқда.

Навоий вилоятида 21 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг 13 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 49да, кичиги 2019 йил туғилган. Уларнинг барчаси ушбу вилоятдан (20 нафари Зарафшон шаҳридан, 1 нафари Хатирчи туманидан).

Навоий вилоятида соғайганлар 114 нафар бўлса, эндиликда улар 135 нафарга етиб, даволанаётганлар 94 нафарни ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 87 нафар бемор тузалиб, мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3444 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...