Эринчоқ келинлар учун зўр маслаҳат!

0

Қайнонангизни, умуман, уйингиздагиларни ажойиб торт билан сийлаб обрў орттирмоқчимисиз? Марҳамат, биз сизга ёрдам берамиз.

Дўкондан яп-янги рулет сотиб оласиз. Уйга келтирасиз. Кейин битта идишга сметана соласиз, унинг устидан шакар қуясиз. Яна қовун тушириб, ботмондай қилиб юборманг, ошхона қошиғида уч қошиқ солсангиз етади. Кейин уни миксерда яхшилаб аралаштирасиз. Ва мана шу арзимас ишни битирганингиздан сўнг уни олиб музлаткичга қўясиз. Пастигамас, тепасига қўясиз. Роппа-роса ўн беш дақиқа телефонингизни ўйнаб турасиз. Тағин ўйинга берилиб, қиладиган ишингизни эсингиздан чиқариб қўйманг.

Сўнг уни музлаткичдан оласиз, бояги дўкондан келтирган рулетингизни устидан эҳтиётгина бўлиб қуйиб чиқасиз. Кейин унинг тепасидан саккиз дона қулупнайни қўндирсангиз, олам гулистон!

Қарабсизки,  обрўйингиз бўй чўзи-и-б турибди! Айтганча, тиқилинчда рулетни ўзим тайёрлаганман деб юбораверинг. Ҳеч нима қилмайди! Ҳозир ҳамма қилмаган ишини қилдим деяпти. Осмон узилиб ерга тушаётгани йўқ!

loading...