КОРОНАВИРУС ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА…

0

 

АҚШ юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси  доктор Энтони Фаучи сешанба куни коронавирус пандемияси ҳали-бери тугамаслигидан огоҳлантирди ва Covid-19 ни 35 йиллик иш тажрибасидаги «энг мудҳиш касаллик», деб баҳолади.

 

 

БМТ мутахассислари фикрича, дунё сўнгги 50 йилда озиқ-овқат танқислигининг энг оғир даражасига дуч келди. Covid-19 туфайли иқтисодий таназзул давом этиши сабаб қашшоқ аҳоли қатламига шошилинч ижтимоий ҳимоя зарур.

 

 

Сешанба куни Бразилия ҳукумати расмий сайтида Covid-19 юқтирганлар ва қурбонлар сони ҳақидаги батафсил маълумотларни қайта тиклади. Бу — статистик кўрсаткичлар ўчириб ташланганлиги натижасида юзага келган қарама-қаршиликлардан кейин ва жамоатчиликнинг ахборот олиш ҳуқуқини тўлиқ таъминлаш тўғрисидаги Олий суд қароридан сўнг амалга ошди.

 

 

Жаҳон банки маълумотига кўра, жорий йилда дунё иқтисодиёти кўрсаткичлари 5,2%га пасаяди. Бу Иккинчи жаҳон урушидан буён энг катта инқироз бўлади.

 

 

Халқаро валюта фонди раҳбари хусусий кредиторларни дунёнинг энг қашшоқ давлатлари қарздорлиги юкини енгиллатиш ҳаракатларида Катта-20 таликка қўшилишга чақирди. У қашшоқликни тўхтатиш ва қайта қуриш муқобили — бу дефолт эканини таъкидлади.

 

 

Франция авиация саноатини (Airbus, Air France) қўллаб-қувватлаш учун қарийб 17 млрд доллар ажратишга ваъда берди ва Европа пандемия туфайли жаҳон аэрокосмик пойгасида Хитой ва АҚШдан ортда қолмаслиги кераклигини маълум қилди.

 

 

Хитойда Alibaba компанияси йил охирига қадар алоқа технологиялари бўлимида қарийб 5000 иш ўрнини яратади, чунки коронавирус сабаб стриминг, видео-қўнғироқлар ва маълумотларни сақлашга бўлган талаб ошмоқда.

 

 

Озарбайжон ҳукумати санитария-эпидемиологик вазият ёмонлашгани туфайли карантин чекловларини 1 июлга қадар узайтиришга қарор қилди.

 

 

Туркия болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар, 65 ёшдан юқори кексалар учун карантин чекловларини енгиллатди. Улар соат 10:00дан 20:00гача уйдан чиқишлари мумкин.

loading...