Қойил! Анжелина Жоли туғилган куни муносабати билан 200 минг доллар хайрия қилди!

0

4 июнь куни 45 ёшни қаршилаган Голливуд юлдузи Анжелина Жоли мавжуд эпидемия сабаб туғилган кунини одатдагидек нишонламади, деб ёзди «daryo.uz» «Harper’s Bazaar» маълумотига асосланиб.

Актриса яна бир ёшга улғайганини фарзандлари — 18 яшар Меддокс, 16 яшар Пакс, 15 яшар Заҳара, 14 яшар Шайло ҳамда 11 яшар Вивен ва Нокс даврасида нишонлаган. Жолининг собиқ турмуш ўртоғи — актёр Брэд Питт фарзандлари билан яхши муносабатда эканига қарамай, ушбу муҳим кунда ташриф буюрмаган.

Анжелина туғилган кунида ҳам мамлакат ҳаётига бефарқмаслиги ва бағрикенг эканини исботлаган. У NААCP фондига ирқий дискриминациядан азият чекканлар учун 200 минг доллар хайрия қилган, дейилади хабарда.

«Дискриминация ва жазосизликка йўл қўйиб бўлмайди, буни оқлаш ёки тушунтиришнинг кераги йўқ. Умид қиламанки, биз америкаликлар жамиятдаги энг катта хатоларни тузатиш учун бирлаша оламиз», — деган Жоли.

loading...