«Битта қистир! Битта яйрайин!..»

0

— Дўстим, — деди бир куни отарчи отарчига, — ҳамма ёмон нарсалар, карантинлар орқада қолаяпти! Яқинда тўйлар бошланади!

— Шундай. Юрагим ҳапқириб кетаяпти! Ҳар куни тушимга қулоғимнинг орқасига қистирилаётган пуллар, чўнтакларимга бир-бирини қувиб кираётган пуллар киради!

— У ёғини қўйиб тур, «договор»даги пулни олаётганингда қандай бўласан!

— Асти сўрама! Еттинчи осмонга кўтарилиб кетаман!.. Омадимни қара, Худо менга санъаткорликни юқтирди!

— Жа, энди санъаткормассан-у!

— Тўғри, отарчиман! Лекин соққасини берувдим, телевизорда концертимни бериб юборишди. Хонанда деб ёзишди. Ўзим ишондим. Демак, ҳамма ишонган. Энди илгари тўйга бир сўмга борган бўлсам, бундан бу ёғига ўн сўмга бораман. Тўйчи тўйига пулни тирноқлаб йиғадими, ҳовучлаб йиғадими, менга фарқи йў-ў-қ!

— Битта даранг-дунг қилайин, битта қистир! Битта яйрайин!..

loading...