СЎРАГАН ЭДИНГИЗ. “НЕГА ЎЗБЕКИСТОНДА ИНТЕРНЕТ ТЕЗЛИГИ ПАСТ?..” АФСУСКИ, ВАКИЛ АЛДОВГА АСОСЛАНГАН ЖАВОБНИ БЕРДИ…

0

 

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан маълумот тақдим этилди:

— Халқаро почта жўнатмаларини ҳаво транспортида юбориш ва қабул қилиш йўлга қўйилдими?

— «Ўзбекистон почтаси» ҳаво транспорти орқали юк ташувчи авиакомпаниялар билан халқаро почта жўнатмаларини дунёнинг 35 та мамлакатга етказиб бермоқда.

Халқаро почта жўнатмалари юк ташувчи ҳаво транспортида юборилиши муносабати билан, янги «Extra» тарифи асосида қабул қилинмоқда.

— Нега интернет тезлиги ҳамма жойда бир хил эмас, нархлар ҳам қиммат?

— 2020 йилнинг 1 январидан оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга арзонлаштирилди. Интернет провайдерларига республиканинг турли ҳудудларидан тармоққа уланиш ягона тартибда ва бир хил нархларда ташкил этилди.

Ўзбекистонда интернет тезлиги 6%га, мобил интернет тезлиги эса 18% га ошган.

— «Ўзбекистон почтаси» томонидан жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга жўнатма ва бандеролларни етказиб бериш хизмати қайта йўлга қўйилдими?

— Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 15 майдан эътиборан маҳкумларга жўнатма ва бандеролларни етказиб беришга рухсат этилган.

— Сўхда Бош вазир бошчилигида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини яхшилаш бўйича қатор топшириқлар берилди. Шу бўйича қандай ишлар амалга оширилди?

— Сўх туманида телекоммуникация инфратузилмасини кенгайтириш ва хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида, 62 км оптик толали алоқа кабеллари, умумий сиғими 536 портли замонавий қурилмалар, 40 дона 7 метрли темир-бетон устунлар, 5 та мобил алоқа база станциялари «Ўзбектелеком» АК «Ўзмобайл»филиали — 2 та антенна мачта қурилмалари билан, «Coscom» МЧЖ — 1 та, «UMS»МЧЖ — 2 та зарур транспорт ва махсус материаллар туманга етказилди.

— Ҳозир кунда IT-марказлар ва IТ-Park филиалларида курсларда ўқиш мумкинми? IT-Parkнинг қайси лойиҳаларида онлайн қатнашиш мумкин?

— Бугунги кунда, IТ-Park барча бўлимлари онлайн режимда ишлашга ўтган. Стартаплар бўйича ўқишлар давом этмоқда. Резидентлар ҳужжатларни онлайн равишда топширмоқда, барча учрашув ва музокаралар булутли видео платформаларда ўтказилмоқда. Офлайн ўқишлар карантин тугаганидан кейин бошланади. Буни кутмасдан ўқишни истаганлар дастурлашни ўрганиш учун Uzbekcoders. uz платформасида ёки ўз стартапларини ишлаб чиқишни хоҳлаганлар, https: //online. it-park. uz/ pre-akselerator онлайн платформасида рўйхатдан ўтиб ўқишлари мумкин.

Ҳозирда 14 та лойиҳа онлайн тарзда амалга оширилмоқда.

 

ШАРҲ:

 

Ушбу савол-жавобларнинг айримларида мутасадди ташкилот вакили гапни айлантиришга уринган. Асосий саволни негадир очиқ қолдирган. Яъни, нима учун Ўзбекистонда интернет тезлиги пастлиги масаласида гапни айлантирган. Агар республика бўйича интернет тезлиги 6 фоизга ошса, биз интернетдан фойдаланувчилар буни аниқ сезган бўлардик. Кимни алдамоқчи бу вакил?

loading...