КАШИРА МАНЬЯГИ… (ёки маньякка сўнгги қурбонликни хотини ҳадя этган экан)

0

 

Москва вилоятида жойлашган Кашира шаҳрилик 53 ёшли маньяк Андрей Ежов ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакилларига қўшнилар гапириб беришди. Маньяк охирги марта 10 яшар қизни зўрлаб, кейин ваҳшийларча ўлдириб юборган экан.

Албатта, ҳозир Ежов қўлга олинган. Дастлабки босқичда уни 88 яшар кампирни зўрлаб ўлдирганликда айблашганди. Криминалистлар ҳужжатларни ковлаштириш асносида маньякнинг бошқа жиноятларини ҳам юзага чиқаришди.

Энг даҳшатли жиноятларидан бири 10 яшар қиз билан боғлиқ бўлди. Айтишдики, бу қизалоқ маньякнинг хотинига ўқувчи ҳисобланган. Шу сабабли уни эрига аёлнинг ўзи кўрсатиб қўйгани ҳам эҳтимолга яқин. Нега деганда, Андрей ҳам, хотини ҳам ўзлари яшайдиган жойда ҳеч ким билан тиллашмас экан. Бировлар билан дўстлашиш уларга бегона. Уйига меҳмон ҳам чақиришганини ҳеч ким кўрмаган. Лекин эр-хотин иноқ яшаган. Жанжал қилишганини ҳеч ким кўрмаган, эшитмаган.

Қизалоқни эса маньяк анча вақт кузатиб юрган. Қаерда яшаши, қайси хонада ухлашларигача аниқлаб олган. Шу йил 2 январ куни ярим кечаси девор ошиб қизалоқ яшайдиган ҳовлига кирган. Бу маҳал қизнинг ота-онаси маст уйқуда эди. Маньяк қизалоқ ухлаётган хонага кирган-у, олдин нафсини қондириб, кейин бўғиб ўлдирган.

— Андрей Ежовни маньяк экани етти ухлаб тушимизга кирмаганди, — дейишди қўшнилар. — Эски кийимларда юрарди. Маст бўлиб кўчаларда қолиб кетганини ҳам кўрмаганмиз. Қўшнилар билан қуруққина салом-алик қиларди-ю, ўтиб кетарди. Энди билсак, жуда ваҳший ва хавфли жиноятчи билан ёнма-ён яшаган эканмиз. Худо асрасин…

Ҳозир Андрей Ежов учта номусга тегиш орқали қотиллик жиноятини содир этганликда айбланмоқда. Биринчи жиноятни 2013 йили, қолган иккитасини 2015 ва 2020 йили содир этган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...