ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛАР СОНИ ОШДИ…

0

 

2020 йил 14 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5051 (+57) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари пойтахтимизда аҳоли орасида, 8 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари аҳоли орасида, 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган), 2 нафари Сирдарё вилоятида ( 1 нафари аҳоли орасида, яна бир нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 3910 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоиз) соғайган.

Бугун шу соатгача 36 нафар бемор ушбу касалликдан фориғ бўлган.

Ҳозирда мамлакатимизда 1122 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...