Қойил! Қушлар ҳам турли шеваларда сайрай оларкан!

0

Буюк Британия ва Янги Зеландиядан бўлган олимлар гуруҳи қушлар турли шевада куйлай олиши мумкинлигини аниқлади. Таъкидланишича, бу қушларнинг яшаш ҳудудига боғлиқ, деб хабар берди «Daryo.uz» «CNN» маълумотларига асосланиб.

Эколог ва орнитологлар тухумдан янги чиққан қушларнинг «катталар»дан кўчирган ҳолда куйлашни ўрганишини кузатди. Мутахассисларнинг аниқлашича, полапонлар нафақат минтақага, балки мавсумга боғлиқ бир хил хатоликларга йўл қўяди.

Кузатишлар натижасида маълум бўлишича, кичкина қушларнинг ушбу хатосини катта турлар кўчиришни бошлаганида алоҳида маҳаллий шева юзага келади. У бир неча йил давомида ўзгаришсиз қолади.

Орнитологлардан бирининг таъкидлашича, у Сан-Францискодаги оқ қарғаларнинг шевасини тадқиқ этган ва уларнинг шеваси 40 йилдан бери ўзгармаганини аниқлаган.

loading...