АМЕРИКАЛИК АЁЛ КУЁВИДАН ҲОМИЛАДОР БЎЛДИ…

0

 

51 ёшли Жулия Лавинг исмли бу аёл Чикагода яшайди. Қизи Бреанна ва эри Аарон қарийб 4 йилдан бери фарзандсиз эди. Кўплаб клиникаларга боришди, даволанишди. Натижада Бреанна икки марта ҳомиладор ҳам бўлди. Афсуски, фарзандларини дунёга келтира олмади. Бреанна тиббиётчилар тили билан айтганда, «Ашерман» аёллар хасталиги билан оғриган экан. Она-да, Жулиянинг юраги эзилиб кетди ва охири қизига бир таклифни айтди. Яъни, у куёвидан сунъий тарзда ҳомиладор бўлиб, уларга фарзанд ҳадя этиши мумкинлигини баён қилди. Бреанна кутилмаган таклифдан довдираб ҳам қолди. Ахир, бу қанақаси? Онаси куёвидан… У 51 ёшда бўлса. Америка қонунларига кўра аёл кимдандир сунъий тарзда ҳомиладор бўлиши учун ёши 35 дан ўтмаслиги керак. Шунга қарамай, у рози бўлди. Тиббиёт ходимлари ҳам монелик қилишмади. Чунки, Жулиянинг саломатлиги фарзандни дунёга келтириш учун етарлича яхши ҳолатда экан.

Мана, Жулия насиб бўлса, 2020 йил ноябрида невара фарзандини дунёга келтиради ва қизи Бреаннага ҳадя этади.

 

loading...