БУГУННИНГ ИЛК ХУШХАБАРИ! АЛБАТТА ЎҚИНГ!!!

0

 

Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Тузалганларнинг 26 нафари эркак, 9 нафари аёл. Ёши каттаси 63 да, кичиги 18 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 7 нафар, Фарғона вилоятидан 6 нафар, Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятидан 5 нафардан, Сурхондарё вилоятидан 4 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан, Хоразм ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан.

Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 2097 нафарга етди.

Ҳозир мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 4166 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...