ҲИНДИСТОНДА ПИЁНИСТА МАЙМУН БИР ОДАМНИ ЎЛДИРДИ. 250 КИШИГА ЖАРОҲАТ ЕТКАЗДИ. САБАБИ НИМАДА?..

0

 

Ҳиндистонда «Калуа» лақабли олти яшар маймун яшайди. У оддий маймунлардан эмас. Ғирт пиёниста экан. Сабаби, уни асраб олган эркак доимий равишда маймунни ўткир спиртли ичимлик билан сийларкан. Оқибатда маймун пиёнистага айланган. Эгаси яқинда оламдан ўтибди. Қарабсизки, «Калуа»ни хумор тутган-у, кўча кезиб дуч келган одамга ташланаверган. Тажовузкорлиги фақат шу ичкилик туфайли экан. Қисқа муддат оралиғида маймун бир одамнинг бошини еди. 250 кишини ўзининг ўткир тирноқлари билан оғир жароҳатлади. Унинг дастидан кўпроқ болалар азият чеккан. Энди уларга пластик жарроҳ зарур. Чунки пиёниста маймун болаларнинг юзларигача тирмалаб, ачинарли аҳволга келтириб қўйган.

Охири маймунни тутишди ҳам. Уни Канпур шаҳридаги ҳайвононт боғига олиб боришди. Оббо, у ерда янги ҳунари чиқди. Сабзавот, турли бошқа егуликларни ейишдан бош тортди. Сабабини суриштиришганди, эгаси тириклигида уни фақат гўшт билан боққан бўлиб чиқди. Бундан ташқари, у бошқа маймунларга, айниқса, урғочи маймунларга тажовуз қила бошлади. Шунинг учун «Калуа»ни алоҳида қафасга тиқишди. Энди у умрининг охиригача ўша қафасда кун кечиради.

 

loading...