«НАСА» ОЛИМЛАРИ: «ЕРГА МУЗЛИК ДАВРИ ЯҚИНЛАШИБ КЕЛМОҚДА…»

0

 

«НАСА» олимлари ўтказган сўнгги тадқиқотлар Ерга навбатдаги музлик даври катта тезликда яқинлашиб келаётганини кўрсатди. Яъни, ер атмосферасининг бир қатлами — мезосферада ҳаво ҳарорати 50 даражагача пастлаб кетган.

Эслатиб ўтамиз, мезосфера атмосферанинг ўрта қатлами ҳисобланиб, унинг таркибида кислородга нисбатан азот кўпчиликни ташкил этади. Бу қатлам мутахассислар тилида ўлик ҳудуд сифатида тан олинган ва қатлам бўйлаб самолётлар парвози тақиқланган. Бундан ташқари, мезосфера тропосфера ва стратосфера қаторида сайёрамизни фазодан оқиб келувчи ўта совуқ ҳаво оқимидан асраб туради. Ҳозир қатламда даҳшатли даражадаги аномал совуқ оқим мавжуд. Қатлам теварагида ўта совуқ иқлим учун хизмат қилувчи булутлар тобора кўпайиб бормоқда. Шундан келиб чиқиб, олимлар Ер сайёрасига музлик даври яқинлашиб келаётганини таъкидлашмоқда.

 

loading...