ТОШКЕНТДА АВТОҲАЛОКАТ СОДИР БЎЛДИ. ҚУРБОНЛАР БОР… (ФОТО)

0

 

2020 йил 18 июн куни соат тахминан 05: 52 да Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани Ибн Сино мавзеси 1-кварталида «КАМАЗ» реклама баннери ўрнатилган симёғочга катта тезликда бориб урилган. Оқибатда автомобил салонида кучли ёнғин юзага келган. 38 ёшли ҳайдовчи ўша жойнинг ўзида оғир жароҳат туфайли оламдан ўтган. Симёғоч ва бетон тўсиқ оралиғида эса бир эркак тарвуз сотаётганди. У ҳам оғир жароҳат билан касалхонага олиб кетилган. Афсуски, касалхонада вафот этди.

Фожиа юз берган жойга ўт ўчирувчиларнинг иккита бригадаси тез фурсатда етиб келган ва ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилган. Маълумот беришларича, ёнғин автомобилдаги газ баллонлари портлаши туфайли юзага келган.

 

loading...