ДОНАЛЬД ТРАМП ЎЗГА САЙЁРАЛИКЛАР ҲАҚИДАГИ СИРЛАРНИ ОШКОР ЭТМОҚЧИ…

0

 

Яқинда Америка президенти Дональд Трамп маҳаллий телеканаллардан бирининг мухбирига берган интервьюсида негадир ўзга сайёраликлар масаласига тўхталишни маъқул кўрди. У 1947 йили Нью-Мексико штатидаги Розуэлл шаҳрига қулаб тушган ҳаво шарини ёдга олди.

— Ўшанда мутахассислар ҳаво шарининг қолдиқларини лаборатория шароитида текшириб кўришган, — деди Трамп. — Натижада бу ўзга сайёраликларга тегишли шар эканини тан олишган. Мен ҳам яқин келажакда Розуэлл шаҳрига қулаган ўша ҳаво шари, ўзга сайёраликлар билан боғлиқ турли воқеаларни ошкор этишни хоҳлардим. Бу сир яқин вақтлар ичида албатта очилади. Ишонинг, ҳикоям жуда қизиқарли кечади.

 

loading...