ЎЗБЕКИСТОНДА ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ҲАВО ҲАРОРАТИ РЕКОРД ДАРАЖАГА ЕТАДИ…

0

 

Республика метеорология маркази мутахассислари хабарига кўра, шу ҳафта охирида Ўзбекистон бўйича айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +44 даражагача кўтарилади. Иссиқ ҳаво айниқса, якшанба ва душанба кунлари рекорд натижани қайд этади. Фарғона водийси вилоятларида ҳаво ҳарорати +39-42 даража, жанубий вилоятлар ҳисобланган Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарёда эса ҳаво ҳарорати +44 даражагача етади. Қайноқ гармсел шамол тезлиги сониясига 15-20 метр тезликда эсади.

Июннинг учинчи декадаси аввалида пойтахтимиз Тошкентда ҳаво ҳарорати +42-43 даражадан иборат бўлади.

 

loading...