“AIRPODS” НАУШНИКЛАРИ ХИТОЙЛИК ЙИГИТНИНГ ҚУЛОҒИДА ПОРТЛАБ КЕТДИ…

0

 

Бу фожиага қоришиқ воқеа 2020 йил 19 май куни содир бўлди. Хитойлик 23 ёшли Чжэн Тан исмли йигит “AirPods” наушникларини қулоқларига жойлаштириб олганча, ким биландир телефон орқали сўзлашаётганди. Фавқулодда наушникларнинг ўнг қулоғидаги қисми портлаб кетди. Оқибатда Чжэн Тан шу қулоғидан жиддий жароҳат олди. Тўғри, йигит маҳаллий клиникаларнинг бирида икки кун муолажалар олди. Лекин ҳануз қулоғида оғриқ борлиги, яхши эшитмай қолганидан шикоят қилмоқда.

Чжэн Тан “AirPods” наушникларини “Apple” компанияси дўконидан сотиб олган экан. Компания раҳбарлари портлаган наушникларни қайтариб олишди. Жабрланувчига товон пули тўланди.

loading...