АНГЛИЯДАГИ ҚУЛДОР НОМИ ҚЎЙИЛГАН МАЙДОНГА ҚОРА ТАНЛИ ФУТБОЛЧИНИНГ НОМИ БЕРИЛДИ…

0

 

Англиянинг Плимут шаҳридаги майдонга шу кунгача инглизлар тарихида муҳим ўрин тутган Хокинс исмли қулфурушнинг номи берилган. Яқинда Хокинс номи олиб ташланди ва майдонга «Плимут Аргайл» футбол клубининг қора танли футболчиси Жек Лесли номи берилди. Бу футболчи ҳам тарихий шахс. Қачонлардир қора танли бўлгани боис уни Англия терма жамоаси аъзолигига қабул қилишмаганди. Шаҳар мэрлигининг бу қарорини беш юздан ортиқ одам тасдиқлади. Плимут шаҳар кенгаши етакчиси Тюдор Эванс айтдики, бу билан тарих қайта ёзилмайди. Қандай бўлса шундайлигича қолади. Хокинс жаноблари ҳам Англия тарихида муҳим шахслардан бири сифатида ўз қадрини йўқотмайди.

 

loading...