КИМ ЧЕН ИН АМЕРИКАНИ ЕР БИЛАН ЯКСОН ҚИЛИШГА СЎЗ БЕРДИ…

0

 

Бугун Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Сон Гвон мамлакати раҳбари Ким Чен Иннинг Америка Қўшма Штатларига тааллуқли сўзларини кенг омма эътиборига ҳавола этди. Ким Чен Ин айтмоқдаки, агар Америка Жанубий Кореяни ҳимоя этиш доирасида Шимолий Кореяга уруш ҳаракатларини бошлайдиган бўлса, бу империя ўша лаҳзанинг ўзидаёқ ер билан яксон қилинади.

— Бизда Америкадек ўзбошимча давлатни ер билан яксон қилишга ярайдиган ядро қуроллари бисёр, — деди Ким Чен Ин. — Нафақат Америка, балки ҳар қандай давлат бизга ола қарайдиган бўлса, шафқатсизларча ўч оламиз…

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина Ким Чен Ин жанублик қариндошлари билан ҳамкорликда ишлаётган йирик корхонани портлатиб юборган. Шундан кейин расмий Сеул армияни жанговар ҳолатга келтиришга қарор қилганди. Маълумки, агар Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида уруш ҳаракатлари бошланадиган бўлса, АҚШ, Англия ва Европанинг бир қатор давлатлари албатта расмий Сеул тарафида жангга киради. Умуман айтганда, Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида 1950 йил 25 июндан 1953 йил 27 июлга қадар совуқ уруш ҳаракатлари бўлиб ўтган. Ўшанда Шимолий Кореяга собиқ СССР, Хитой яқиндан кўмаклашган. Жанубий Кореяни эса АҚШ, Англия ва яна Европанинг бир қатор давлатлари БМТ байроғи остида ҳимоя қилган. Уч йиллик уруш давомида 1, 3 миллион нафар корейс аскарлари ҳалок бўлган. Америка бу урушда 36, 6 минг нафар аскар йўқотган. Уруш 1953 йили яраш битими имзолаш билан якун топган ва шу пайтга қадар битим ўз кучида қолмоқда.

 

loading...